ЧАНГЧИ – ўсимлик гулининг эркак репродуктив органи; чангдон, чанг ва чангчи ипидан иборат. Унинг функционал – урғочи гулли навларида яхши ривожланмаганлиги сабабли, улар си¬фатли ҳосил тугмайди.

ТУТ ДАРАХТИ, тут — тутдошлар¬га мансуб мевали, манзарали дарахт. Барги ипак қурти учун тўйимли озуқа. Икки уйли айрим жинсли ўсимлик. 20 дан ортиқ турлари бор. Меваси, асосан, июнда пишади, оқ, қизил, қора; таркибида 10-12% канд моддаси бор. Янгилигида ейилади, баъзан қуритилади. Вегетатив йўл билан кўпайтирилади. Кўчати экилгач, 4-5-йили ҳосилга киради.

ТУРКМАНЧА КОСА, Туркман косаси – ток тупига баланд танали (75-100 см.) ва косасимон шакл бериш усу¬ли. Бир йиллик новдалар 2-3 куртак қолдириб кесилади. Ўсув даврида яшил новдалар мажнун тол каби ерга осилиб ўсади. 2, 5Х2, 5 м. оралиқда сўрисиз ўстирилади, қишга кўмилмайди. Афзалликлари: новдаларнинг эркин ривожланиши, кўп йиллик элементларининг қулай жойлашиши, осилиб турган узум бошларининг барглар ҳимоясида қуёшдан кам за¬рарланиши, қора совуқларга нисбатан чидамлилиги, ҳосилнинг сифа¬ти, парвариш ишларининг қулайлиги, кам ҳаражатлиги ва ҳ. к.

ТАРАНГЛИК, тургор – ўсимлик ҳужайра қобиғининг шимилган сув миқдорига қараб таранг ҳолатда бўлиши.

МЕВА ВА УЗУМНИНГ ТРАНПОРТБОПЛИГИ – мева ва узумнинг узоқ жойларга жўнатишга ҳамда бундай шароитда ўз сифатини йўқотмаслиги хусуси¬яти. Асосан кечпишар мевалар ҳамда хўраки узум навларига нисбатан қўланилади. Нав хусусиятлари, ўстириш шароитлари, ҳосилни териш вақти ва сифати, сақланишига боғлиқ. Олманинг Голден Делишес, Де¬лишес, Ренет Симиренко, Розмарин, Старкримсон; нокнинг Зимняя на¬швати 2, Оливье де Серр, Роял зимняя; беҳининг Ароматная, Совхоз¬ная, Самаркандская крупноплодная, Изобилная; узумнинг Тойифи, Ху¬сайни, Нимранг, Октябрский, Паркент, Хасайни, Ризамат, Эчкимар ва ҳ. к навлари узоқ жойларга жўнатишга, сақлашга яроқли ҳисобланади.

ТРАНСПЛАНТАЦИЯ — қ. Прививка

ТРАНСПИРАЦИЯ, сув буғланиши – ўсимликларда кечадиган физиологик жараён; ўсимлик яшил қисмлари, асосан барги орқали тупроқ, иқлим шароитига қараб сувнинг буғланиш жараёни. Моддалар алмашинувида катта аҳамиятга эга.

ЎСИШ НУҚТАСИ — ўсимлик пояси ва илдизи¬нинг энг учки ўсувчи қисми. Ў. н. яқинида баргларнинг бошланғич мур¬таклари ҳосил бўлиб, кейинчалик улар катталашади ва барглар ўсиш зонасини ўраб ноқулай шароитлар таъсиридан сақлайди.

ТОМАСШЛАК – ишқорли фосфорли ўғит. Қўнғир кукун, сувда эримайди, қовушмайди. Таркибида 7-20% гача фосфор ҳамда Са, Мд каби аралашмалар бор. Узоқ таъсир этади, нор¬дон тупроқларга асосий ўғит сифатида солинади

ШИРА, ўсимлик бити – қанотсиз ёки қанотли майда ҳашаротлар, санчиб сўрувчи зараркунандалар. Ёш барг, новда, шунинг¬дек, илдизлар суюқлиги-ширасини сўриб ҳаёт кечиради. Натижада бар¬глар бужмаяди, новдалар ўсишдан қолади, ҳатто ўсимлик нобуд бўлиши ҳам мумкин. Олма, нок, шафтоли, олча, гилос, олхўрида кўпроқ учрай-ди. Кимёвий (Конфидор, Карате ва б. препаратлар) ҳамда биологик усул¬лар ёрдамида курашилади

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz