НОВДАЛАРНИНГ ЙЎҒОНЛАШИШИ, новдаларнинг йўғонлашуви-ўсимлик танаси қисмлари камбий қавати ҳужайраларининг бўлиниб кўпайиши натижасида новдаларнинг йўғонлашиши.

ОҒИЗЧА, ёриқча – асосан баргларда газ алмашину¬ви ва сув буғланиши учун хизмат қиладиган кўзга кўринмайдиган оғизчалар ёки ёриқчалар.

ЧИДАМЛИЛИК – ўсимликнинг ноқулай иқлим-шароитлари (совуққа, қора совуққа, иссиқликка, қурғоқчиликка, тупроқ шўрига) ва турли касалликларга чидамлилиги. Ўсимликнинг тур ва нави¬га, биологик хусусиятларига, парваришига, чиниққанлигига боғлиқ.

СИМБАҒАЗЛАРНИ ЎРНАТИШ – ток тупларини ўстириш учун хизмат қиладиган махсус симбағаз қурилмаси. Бир қатор хиллари мавжуд, аммо темир-бетон ва симбағазли хилла¬ридан кўпроқ фойдаланилади. Асосий ва оралиқ устунлар ва уларга тортиладиган симбағазлардан ташкил топади. Асосан темир-бетон, шунингдек ёғоч устунлардан фойдаланилади. Асосий устунлар бўйи 3, 5-3, 6 м. , уч томони 10 см. , ерга кўмиладиган қисми 20 см. йўғонликда, оралиқ устунлар эса 3-3, 2м. х 9 ва 13 см. ҳажмда бўлади. Асосий устун¬лар ташқи йўл томонга 10-15° қиялатиб 70-80 см. , оралиқ устунлар эса ти қилиб 55-60 см. чуқурликда кўмилади. Асосий устундан 1 м. нарига 70-40-50 см. ҳажмда чуқур ковлана¬ди ва унга 5 мм. ли сим ўралган ва учли ҳалқа қилиб чиқариладиган харсанг ўрнатилади. Оралиқ устунлар 7-8 м. оралиқда ўрнатилиб, мах-сус мосламалар ёрдамида 3-4 қатор сим тортилади. Пастки қатор сими-нинг йўғонлиги 3, 5-4 мм. , ердан баландлиги 40-50 см. , иккинчи қатор симининг йўғонлиги 2, 5-3 мм. , ердан баландлиги 80-100 см. , қолган қаторлар оралиғи 40-60 см. бўлиши лозим. Симбағаз устунларнинг тик, осма, соябонли осма, икки томонлама осма, паст, ётиқ сўри хил¬лари ҳам бор.

ЖИНГАЛАКЛАР – ток новдаларини тирговучларга (симбағазларга) бириктириб турувчи шакли ўзгарган новда. Ҳосилсиз новдаларда пастки 3-4-бўғимда барг қаршисида, ҳосилли новдада тўпгул устидаги бўғимларда ҳосил бўлади. Одатда Ж. дан кейин тўпгул пайдо бўлмайди. Ток кесиш вақтида новдаларни симбағазлардан бўшатишда қийинчиликлар туғдирад

ЎЗЛАШТИРИШ – илдиз орқали тупроқдан, барглар орқали ҳаводан олинадиган нам ва озиқ моддаларнинг ўсимлик томо¬нидан ўзлаштирилиши.

ТОМОРҚА – уй атрофидаги мевали, резавор мевали, ток ўсимликлари, сабзавот экинлари экиб ўстириладиган участка, ки¬чик майдон.

ЎРИК – қ. Абрикос

ҲОСИЛДОРЛИК – мазкур йил ёки маълум даврда 1 га экинзор, боғ ёки токзордан олинадиган ҳосил миқдори. Бу тупроқ-иқлим шароитлари, ўстириш усуллари, ўсимлик тури, нави ҳамда парваришига боғлиқ. Ҳ. навларнинг биологик белгиларини ифо¬далайди. Халқ хўжалиги учун хўжалик Ҳ. (ҳар бир дарахт ёки ток ту¬пида ёки бир гектар боғ ёки токзорда етиштирилган ҳосилнинг уму¬мий миқдори) аҳамиятли бўлиб, унинг эмбрионал, биологик, потенци¬ал, ҳақиқий Ҳ. хиллари бор. Хақиқий Ҳ. одатда эмбрионал ва потенци¬ал Ҳ. дан кам бўлади. Ҳозирда эмбрионал ҳамда ҳақиқий ҳосилни по¬тенциал ҳосил даражасига етказиш боғдорчилик ва токчилик олдида турган асосий масалалардан ҳисобланади.

БИОЛОГИК ҲОСИЛ, биологик маҳсулдорлик – мевали ўсимликлар ҳамда токнинг бир ўсув даврида майдон бирлигига тўғри келадиган умумий биомассаси (барглари, новдалари, илдизи, ҳосили ва ҳ. к.). Б. ҳ. нинг кўплиги қуёш радиацияси таъсири, фотосинтез, нафас олиш каби жараёнларнинг жадал кечишига боғлиқ.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz