ТАНА БАЛАНДЛИГИ – мевали дарахтлар¬нинг илдиз бўғизидан биринчи шохланишгача бўлган қисми; токларда илдиз билан поянинг туташган жойи

ЮҚОРИ ТАНАЛИ ШАКЛ – ток тупига шакл бериш усулларидан бири. Турли хиллари бўлиб, асо¬сан, ток туплари кўмилмайдиган районларда ток туплари танаси ба¬ланд -150-200 см. гача қилиб шакллантирилади.

ВЫСАДКА КЎЧАТЛАШ – кўчатни бир жойдан бошқа жойга кўчириб ўтқазиш.

ТУРУМНИ КЕСИБ ТАШЛАШ – пайванд қилинган куртакдан новда ривожлангандан сўнг пайвандланган жой (куртак)нинг устки қисмини кесиб ташлаш. Турум ёш новдани турли ноқулай омиллар, масалан, шамолдан шикастланишдан сақлайди. Нов¬да яхши ривожлангач, турум кесиб ташланади.

ДИМИКИШ — ўсимлик ёки унинг айрим қисмлари (куртаклари)нинг қиш давомида тупроқ ёки қор остида узоқ муддат қолиб димиқиб нобуд бўлиши. Асосан кислород етишмаслиги сабаб бўлади. Аммо тупроқ билан кўмилган ток новдаларидаги куртаклар кислород етишмаслигидангина эмас, балки уларни кўмиш олдидан ёки саёз кўмиш оқибатида қишки совуқлардан зарарланганлигидан ҳам нобуд бўлади. Шунингдек, ток туплари кўмилмай, мато ва унинг усти¬дан полиэтилен пленка билан ўраб боғлаб қўйилганда ҳам куртаклар димиқиб нобуд бўлиши мумкин.

МАЖБУРИЙ ТИНИМ – паст ҳароратнинг таъсири асосида ўсимликларнинг мажбурий тиним ҳолатида бўлиши. Асосан январ-март ойларига тўғри келади. Бу давр мобайнида тупроқ ва ҳаво ҳарорати 8-10ºС дан юқори бўлса куртаклар¬да уйғониш бошланади.

ОЗИҚ МОДДАЛАР САР¬ФИ – тупроқдаги озиқ моддаларнинг ўсимликлар томонидан сарфлани¬ши. Миқдори ўсимлик тури, қатор ва қатор оралиғи, ёши, барг сатҳи, ер устки қисмининг ҳажми, ҳосилдорлиги, озиқлантириш шароити ва ҳ. к. га боғлиқ. Масалан, 1 га ҳосилга кирган токзордан 200-300 ц ҳосил етишти¬рилганда, бир йиллик ўсиш ва олинган ҳосил ҳисобига ток ердан 90-105 кг азот, 40-50 кг фосфор, 200-300 кг калий моддаларини ўзлаштириши маълум. Озиқ моддаларнинг кўплаб чиқиб кетиши энг аввал барглар, кей¬ин эса мева (ғужум)лар, кесилган шох-шабба ва новдалар ҳисобига тўғри келади. Мевали дарахтлар ва ток озиқ моддаларнинг асосий қисмини нов¬далар ўса бошлашидан, то ҳосил пишгунга қадар ўзлаштиради. Шунинг учун мевали боғ ва ток ўғитга доим талабчан бўлади.

НАМГАРЧИЛИКДАН НОБУД БЎЛМОҚ, ивимоқ — ўсув даврида сувнинг тўпланиб ҳалқоп қолишидан ўсимликнинг қисман ёки бутунлай нобуд бўлиши. Кўпроқ механик таркиби оғир тупроқларда, пастқам ерларда рўй беради. Сув яхши сингмай тўпланиб қолиши, кис¬лород етишмаслигидан илдизлар чириб ўсимлик нобуд бўлади. Шунинг учун кўчат экишдан олдин жой танлаш муҳим аҳамиятга эга.

ЎСИМЛИКЛАРНИНГ МУЗЛАШИ — совуқ таъсирида ўсимлик тўқималарида муз кристаллари пайдо бўлиши оқибатида ўсимлик ёки баъзи аъзоларининг нобуд бўлиши. Сабаб: совуқ таъсирида тўқималарнинг сувсизланиб, ҳосил бўлган муз кристаллари¬нинг босими натижасида цитоплазма структурасининг батамом бузи-лишидир. Масалан, токнинг бир йиллик пишган новдалари, қишловчи куртаклар навларнинг биологик хусусиятларига қараб -16-18ºС, ҳатто -20ºСгача чидаши мумкин. Қиш қаттиқ бўладиган худудларда мевали да¬рахтларнинг илдиз системасини қаттиқ совуқдан асраш мақсадида атро¬фига қор уюлади, ёш дарахтлар танаси қамиш ва матолар билан ўраб боғланади; ток эса 20-30 см қалинликда тупроқ билан кўмилади.

ҚАЛАМЧА ВА КЎЧАТЛАРНИ НАМИҚТИРИШ – қаламчалар ва кўчатлар тўқималарини сув билан қўшимча тўйинтириш усули. Экишдан 1-2 кун олдин қилинади. Тўқималарнинг физиологик фаоллигини, тўқималарнинг регенератив (қайта тикланиш) жараёнига, каллюс ҳосил бўлиш, пайвандтаг билан пайвандустнинг тутиб кетиши, новдалар ва илдизнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Пайвандлаш ол¬дидан қаламчанинг намлиги 55% дан кам бўлмаслиги лозим. Пайванд новдалар 12-18 соат, экиладиган кўчатлар 24-30 соат мобайнида сувда намиқтирилиши тавсия қилинади.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz