ЯПОН БЕҲИСИ – раънодошларга мансуб мевали бута. Бўйи 1, 5-2 м; март ойида барг чиқариш билан бир вақтда гуллайди. Гули жуда чиройли, қизил, пушти ёки оқ. Меваси июл-августда пишади, хушбўй, витамин С га бой, ундан асосан, мураббо, компот қилиш мумкин. Манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. Ка¬ламчасидан, илдиз бачкисидан, уруғидан кўчайтирилади.

ЧУҚУР ҚАЗИГИЧ – кўчат экиш, шунингдек, токзорларга устун ўрнатиш каби мақсадлар учун мўлжалланган мос¬лама. Асосан КЯУ-60 Ч. қ ёрдамида бажарилади. Кенглиги 30 см. дан 100 см. гача бўлган чуқурларни қазий олади. Соатига 100 тагача чуқур қазий олади. Т-54В ҳамда барча маркадаги МТЗ тракторларига тиркаб ишлатилади. Шунингдек, КПЯШ, КЯУ-100 Ч. қ. ҳам бор.

РЕЗАВОР МЕВАЧИЛИК – мевачиликнинг ре¬завор мевали ўсимликлар (қулупнай, смородина, малина, крижовник ва ҳ. к.) ўстириш ва ҳосил етиштириш билан шуғулланувчи тармоғи. Яна қ. Плодоводство

РЕЗАВОР МЕВА – кўп уруғли, серсув, серэт мевалар. Масалан, узум, смородина, малина, маймунжон, ертут (қулупнай) ва бошқалар. Яна қ. Плод.

ОЛМА, олма дарахти – раънодошларга мансуб уруғмевали дарахт. 33, жумладан, Ўзбекистонда 8 тури учрайди. Дунёда 10000 дан ортиқ, жумладан, Ўзбекистонда 400 га яқин навлари мавжуд. О. мевали дарахтлар ичида майдони ва ҳосилдорлиги бўйича биринчи ўринда. Пайванд қилинган кўчатлари 3-10-йилда ҳосил беради, 70 йил ва ундан ортиқ умр кўради. Асосий турлари: ўрмон О., шарқий ёки кав¬каз О., олхўрибарг О., Хитой О., Сиверс О., Недзвецкий О., резавор О., Сибирь О., паст бўйли ёки карлик О. Ўзбекистонда О. апрелда гуллай¬ди. Барглари оддий, бутун, турли шакл ва катталикда. Гули 5 бўлакли, оқ, пушти, баъзан қизил. Меваси навига қараб июн-сентябрда пиша¬ди, турли ранг ва шаклда. Таркибида 9-13% қанд, олма кислотаси, пек¬тин, темир, А, В, С витаминлари ва ҳ. к. бор. Янгилигича ейилади, кури-тилади, консерва қилинади ва ҳ. к. О. пайвандлаш, пархишлаш йўли би-лан, шунингдек, илдиз бачкиси ва уруғидан кўпайтирилади. О. навлари пишиш вақтига қараб ёзги (эртаги), кузги (ўртаги) ва қишки (кечки)га бўлинади. Ўзбекистонда Афросиёби, Боровинка Ташкентская, Вайнсеп, Делишес, Голден делишес, Джонатан, Корей, Первенец Самаркан¬да, Р. Симиренко, Розмарин белий, Саратони, Старкримсон, Ҳосилдор каби навлари районлаштирилган. О. нинг кучли ўсувчи пайвандтагдаги кўчатлари 8х6 м, 8х7 м, суст ўсувчи пайвандтагга уланганлари 5 х 3 м, 6 х 4 м оралиқда экилади

ОЛМА ҚУРТИ – ҳашарот-зараркунанда. Олма, беҳи, нок, баъзан ўрик, шафтоли, олхўрини за¬рарлайди. Мева эти, уруғ мағизи билан озиқланади. Капалагининг қанотлари кул ранг, асосий қисми қорамтир. Тухуми оқ, вояга етган қурти оч пушти, боши оч қўнғир. Пиллага ўралган қуртлари шох-шаббада, пўстлоқда, хазон орасида, тупроқ, яшчикларда, омбор тирқишларида қишлайди. Баҳорда тухумдан чиққан қуртчалар мевани зарарлайди. Кураш чоралари: дарахт танаси эски пўстлоқлардан тоза¬ланади, танага белбоғлар боғланади, парвариш яхшиланади; кимёвий (Камелот, Моспилон каби препаратлар) ва биологик усуллардан фой¬даланилади.

ОЛМА ҚОНЛИ БИТИ – ҳашарот-зараркунанда. Асосан олманинг илдизи, шохи, барглари, танаси ши¬раси билан озиқланади, дарахтни заифлаштиради. О. қ. б. тухумсимон, асосан қора, бармоқ билан эзилса ичидан қонсимон суюқлик чиқади. Илдизда, пўстлоқ ёриқларида, катта шохлар асосида қишлайди, эрта баҳорда уйғотиб дарахт шираси билан озиқлана бошлайди. Шира¬си сўрилган жойларда оқ пўпанак билан қопланган ғуддалар пайдо қилиб, сўнг улар ёрилади. Кураш чоралари: эрта баҳорда дарахт тана¬си оҳак, кир совун, тупроқ аралашмаси билан оқланади, танага белбоғ боғланади, кимёвий (Камелот, Пиринекс каби препаратлар) ва биоло¬гик кураш усуллари қўлланилади.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz