КУЗГИ ШУДГОР, кузги ер ҳайдаш – экин экиладиган ер, жумладан боғ ва токзорлар қатор ораларида нам сақлаш, ўғитни тупроққа кўмиш, зараркунанда ҳамда бегона ўтларни йўқотиш ва ҳ. к. мақсадида тупроқни чуқур (30-35 см гача) ҳайдаш. Асосан куз¬дан эрта баҳоргача (октябр-феврал) амалга оширилади. Тоғ этакларида ер кўндалангига ҳайдалади (кўпроқ нам тўплаш мақсадида).

ҚАЛАМЧАЛАРНИНГ ПИШГАНЛИ¬ГИ, новдаларнинг пишганлиги – пайвандлаш ва илдиз олдириш (экиш) учун ёғочланган, куртаклари тўлиқ шаклланган қаламча (новдалар)дан фойдаланилади. Пишган қаламча (новда)лар керакли миқдорда озиқ моддаларга эга бўлади, ушбу нав ёки ўсимликка хос тус олади, ёғочланган, куртаклари тўлиқ шаклланган бўлади.

УРУҒНИНГ ПИШГАНЛИГИ – уруғнинг физиологик пишганлиги. Уруғлардаги барча тўқималарнинг диффе¬ренциалланиб, шаклланиб бўлгани ҳамда улардаги физиологик жара¬ёнларнинг тўхтаб, муртакнинг тиним ҳолатига ўтиш ҳолати. Бу мева ва узум ғужумларининг тўлиқ пишиб етилган даврига тўғри келади

МЕВА ПИШИҚЛИГИ – пишиқликнинг си¬фат кўрсаткичи. Уч гуруҳга бўлинади: теримбоп пишиқлик; истеъмол¬боп пишиқлик; техник пишиқлик. Теримбоп пишиқлик — меваларда озиқ моддалар кўп тўпланади, меваларнинг катталашиши тўхтайди, ме¬валар навига хос ранг олади, уруғлари жигаррангга киради, мева бан¬ди осон ажралади, териб олинган мева ва узумлар кўпроқ сақланади. Узоқ жойга юбориладиган ва қишда сақланадиганлари шу пишиқликда териб олинади. Истеъмолбоп пишиқлик – мева ва узум навига хос ранг, маза, ҳидга эга бўлади. Олма ва нокнинг ёзги навлари, данакли мева¬лар, узум, анжирнинг теримбоп ва истеъмолбоп пишиқлиги деярли бир вақтга тўғри келади. Уруғли меваларнинг кузги навларида, хурмо, анор, цитрус меваларда истеъмолбоп пишиқлик теримбоп пишиқликдан 10-20 кун кейин, олма, нокнинг қиш навларида 2-3 ой ўтгач бошлана¬ди. Техник пишиқлик – мева, резавор мева ва узумни қайта ишлаш¬га яроқли ҳисобланган вақти. Таркибидаги қанд, кислота белгиланган кондицияга монанд бўлади.

ЗООЦИДЛАР – пестицидлар гуруҳига оид кимёвий заҳарли моддалар; омборхоналар, иссиқхоналар ва бошқа жойларда ке¬мирувчиларга қарши ишлатилади. Энг кўп ишлатиладиганлари зоокума¬рин, крысид, цинк фосфиди ва ҳ. к. Инсон ва уй ҳайвонлари учун ҳавфли.

СОЯБОН – тўпгулларнинг бир хили. Мураккаб ва оддий бўлади. Гилос, нок кабиларнинг тўпгули оддий соябондир.

ЗОНАЛ ЎСИМЛИКЛАР – айрим зоналарга хос ўсимликлар. Тараққиёт натижасида турли ўсимликлар маълум зона шароитига молашган бўлиб, фақат шу зона учунгина характерлидир. Масалан, Ўрта Осиёнинг адир зонасида пи¬ста, бодом; тоғ зонасида олма, нок, ток, ёнғоқ, дўлана ва ҳ. к. ўсади.

ЗОНА – ўзига хос иқлим, ўсимлик ва ҳайвонларга эга бўлган ўлка, майдон (масалан, субтропик З. , мўътадил З. , тропик З. ва ҳ. к.)

ТИЛЛА РАНГ СМОРОДИНА, тилла ранг қорақат – смородина нави. Совуққа, қурғоқчиликка чидам¬ли. қ. Смородина.

КУЛ – маҳаллий органик ўғит. Ўсимлик ва бошқа органик материалларнинг куйиб (ёниб) битгандан кейинги қолдиғи. Таркибида калий, фосфор, шунингдек, магний, олтингугурт, марганец ва ҳ. к. бор. Сувда яхши эрийди. Дарахтлар, ток туплари атрофини чопишда солин-са (гектарига 1-1, 5 т гача) яхши самара беради. Ўсимликларнинг барча орган ва қисмларида бўлади.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz