БАЧКИ НОВДАЛАР, эр¬как новда – шох, новда ва танадан ғовлаб ўсган новдалар. Одатда ҳосил бермайди. Бундай новдаларнинг (масалан, токда) бўғин оралиғи узун бўлади; дарахт ва токларни кесиш (буташ)да олиб ташланади; баъ¬зан токда ўринбосар новда сифатида кундадан чиққани 4-6 кўз қилиб қолдирилади.

УЧҚАТ, шилви — учқатдошларга мансуб бута¬лар туркуми. Бўйи 1-1,5 м, барглари майда, оч яшил, тухумсимон ёки чўзиқроқ. Май ойида гуллайди. гуллари майда, оқ-сариқ. Меваси июн¬да пишади; майда, чўзиқроқ, тўқ кўк ёки қорамтир, ширин, ўзига хос тахир; ейилади, мураббо қилинади. Айрим турлари заҳарли.

ТОМИР – мевали ўсимликлар, ток ва бошқалар бар¬гида яққол кўриниб турадиган томирлар. Ўтказувчи тўқималардан иборат.

УРУҒ ҲАЁТЧАНЛИГИ, уруғ унувчанлиги – уруғнинг ўсиш қобилияти. Лабораторияда турли усул¬лар билан аниқланади.

МЕВАЛИ ДАРАХТ ВА ТОКНИНГ ҲАЁТ ДАВРИ – мевали да¬рахт ва токнинг индивидуал ривожланишида рўй берадиган морфоло¬гик ва функционал ўзгаришлар йиғиндиси. Ўсимлик тури ва навига, ўсиш шароити, парвариши каби бир қатор омилларга боғлиқ. Масалан, ёнғоқ, анор 300 йилгача яшай олса, олма, нок 100 йилгача, ток 100 йил ва ундан ортиқ яшайди. Данакли мевалилар (айниқса шафтоли) уруғли мевалилар (олма, нок, беҳи)га нисбатан қисқа умр кўради.

ЎСИМЛИК ҲАЁТЧАНЛИГИ – ўсимлик ҳаёт жараёнларининг жадаллигини кўрсатувчи ўлчов. Маса¬лан, уруғ ва данакларнинг барчаси яшовчан бўлади, аммо ҳаётчанлиги ҳар хил. Улардан ўсган ўсимликларнинг баъзилари тез ва бақувват, бошқалари эса суст ва нимжон ўсади

ҲАЁТИЙ ШАКЛ – ўсимликларнинг ташқи муҳитга мослашуви оқибатида пайдо

ЖКУ – СУЮҚ КОМ¬ПЛЕКС ЎҒИТЛАР – таркибида 2 ёки 3 та асосий озиқ моддалар (N, P, K), иккиламчи озиқ моддалар (Са, Mg ва ҳ. к.) ҳамда микроэлементлар (Fe, Mn, B, Cu ва ҳ. к.) бўлган суюқ ўғит. Боғ ва токзорлар учун асосий ўғит сифатида кузда ёки эрта баҳорда ҳамда ўсув даврида солиш

СУЮҚ АЗОТЛИ ЎҒИТЛАР – оддий азотли ва мураккаб азот сақловчи ўғитлар. Суюқ ҳолда тупроққа махсус машиналар ёрдамида керакли чуқурликка солинади.

ЯШИЛ ДЕВОР – девор ёки тўсиқ ўрнида зич экилган ўсимликлар. Вақти-вақти билан текислаб қирқиб тури¬лади; турлича шакл бериш ҳам мумкин. Йўл четлари, боғ атрофини кўкаламзорлаштириш, мевали ўсимликлар ва токни чорва молларидан ҳимоя қилиш каби мақсадларда баҳорда экилади

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz